Хизматлар музорабаси


Музорабанинг барча имомлар тарафидан иттифоқ қилинган тижорий тури барчага маълум ва машҳурдир. Яъни маблағ эгаси сармоя киритади музориб эса унга нарса сотиб олиб  бозор ёки дўконларда сотиш билан шуғулланади ва  тушган фойда икковлари ўртасида келишувга биноан фоизларда тақсим қилинади. 
Ҳозирги кунимизга келиб музорабанинг яна бир тури кенг тарқалди. Уни халқ тилида ҳизматлар музорабаси дейилади. Унинг сурати шуки, сармоя эгаси нақд пул тикиш ўрнига музорабачига тикув машиналари, меҳмонхона, ошхона, ижарага бериладиган автоуловлар каби сотилмайдиган нарсаларни беради. Шуларни ишга солиб, иш юритилиб, фойда кўриб, топилган маблағ тақсимлаб олишга битм тузилади. Музорабанинг бу тури аввалги туридан кўра кенг тарқалган. Уламоларимиз ўртасида бу турли музораба борасида ихтилоф мавжуд. Чунки, юқоридаги каби нарсалардан тушган ҳақ сармоя эгаси билан музорабачининг ўртасида фуқаҳолар тили билан айтганда “ъала сабийлиш шуюуъ” (шериклик тарзида топилган ҳақ) эканлигида ихтилоф бор.  

                    Бу борада уч имомнинг тутган йўллари

Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳим “Музорабанинг бу турини жоиз эмас “ дейишган. Бу музорабага энг содда мисол шуки, автоулов соҳиби бир кишига “бу уловни олиб кира қилинг. Бир ойда тушган фойданинг ярми сизники, ярми меники” деб келишиш. Уччала имом “Бундай келишув жоиз эмас. Чунки, бундай келишув музораба остига кирмайди. Мабодо шундай битм тузилган бўлиб, фойда топилган бўлса ҳам фойданинг барчаси автоулов эгасиники бўлади. Ҳайдовчига эса, ажри мисл (одатда шундай ишни қилгувчига бериладиган ҳақ) берилади. Шунинг учун битмдаги “ярми сенга ярми менга деган келишув тўғри бўлмайди” дейишган.

Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳнинг бу борада тутган йўллари

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳ музорабанинг бу турини жоиз дейди. Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ мужтаҳидлардан Маъмар ибн Рошиднинг мазҳаби ҳам шу эканлигини нақл қилганлар. Ҳозирги кунимизда йирик бизнес лойиҳалари музорабанинг шу шаклида фаолият юритади. Музорабанинг бу турида бирор нарса сотилмайди, балки ҳизмат кўрсатувчи корхоналар бир томондан,  музорабачи томонидан эса уларнинг фаолиятини юритиб фойда топиш бўлади. Музорабада бирор нарса сотилмайдиган бўлса, уч имомлар наздида бундай битмни музораба деб айтилмайди. Улар наздида музорабага тикилаётган нарса нақд пул бўлиши шарт. Сармоя эгаси бирор нарсани музорабага тикса, у сотилиб нақд пул бўлмагунча музораба битми  дуруст бўлмайди. Аҳмад ибн Ҳанбалнинг наздларида эса бундай музораба жоиз. Бугунги кунда кимдир меҳмонҳона сотиб олиб ёки ўн-ўн бешта улов сотиб олиб бирор кишига  топшириб, “меҳмонхонани ёки шу уловларни юритасиз ва тушган фойдани иккимиз бўлишамиз” дейди. Бу тарздаги иш юритиш кенг тарқалган бўлиб, уни ножоизга чиқариш бир қанча қийинчиликлар келтириб чиқаради ва одамлар қийинчиликда қоладилар. Шу билан бирга бундай музорабанинг ножоизлигига бирор насс(оят ёки ҳадис) ҳам йўқ. Музорабанинг бу шаклини ширкатус саноиъ (икки киши иш олиб, фойдани бўлиб олиш) турига ҳам қўшиш мумкин. Агарчи бир қанча масалаларда унга тушириш қийинчилиги бўлсада. Одамлар заруратини эътиборга олиб, Аҳмад ибн Ҳанбал қавлига амал қилишнинг имкони бор”.


(МУҲАММАД  ТАҚИЙ  УСМОНИЙ замонавий масалалар китоби).


8 йил аввал 7414 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Музорабадаги чигал масала
Савол: Музориб сармоя эгасининг ижозатисиз қарз олди-берди ишларини қилиши мумкинми?Жавоб: Битм тузиш вақтида билганингча иш тутавер деб айтган бўлса ҳам музориб сармоя эгасининг давоми...
8 йил аввал 6083 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Битм тугашидан олдин фойдани тақсим қилиш
 Савол: Музораба битми тугатилмасдан аввал фойдани тақсим қилиш жоизми?Жавоб: Музораба битми бекор қилинишидан аввад фойдани тақсим қилиш аслида жоиз эмас. Лекин тақсим қилиб олган бўлсалар давоми...
1 ўн йил аввал 4340 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Музораба тугатилгандан кейин қарзларни йиғиштириб олиш
  Савол: Музораба битми тугатилгандан кейин музорибнинг олди-берди қарзлари бўлса, уларни йиғиштириб олиш кимларнинг зиммасига юклатилади?  давоми...
8 йил аввал 3920 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Музораба
Музораба сўзи “зарбун” ўзагидан олинган бўлиб, асл маъноси урмоқни билдиради. Араб тилида зарбун сўзига баъз ҳарфларни қўшиш орқали маънода ўзгариш юз беради. Масалан, музораба дейиш билан ҳисса қўшиш, сафар давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Музораба ширкати
• Музорабанинг таърифи, унинг шариатда борлиги ва татбиқ этиш кайфияти; • Музорабанинг икки турга бўлиниши;• Музорабанинг шартлари;• Музорабанинг ҳукмлари ва сифати;• Ислом банкларида давоми...
8 йил аввал 5906 fiqh.uz